Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга борди. Бу ерда “Толибон” вакиллари билан учрашув ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсий масалалар бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев Афғонистон томони билан умумий чегарадаги вазият, хавфсизликни таъминлаш ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишган.
Ўзбекистон томони сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликка тайёр эканини билдирган.


