Бош вазир А. Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров қабул қилди. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 15-16 август кунлари Қирғиз Республикаси Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтади.


