1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Абитуриентларга таълим йўналишларини турли таълим шакллари доирасида танлаш имконияти берилиши мумкин

ОТМ магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг контракт пуллари тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан тўланади.

Абитуриентларга таълим йўналишларини турли таълим шакллари доирасида танлаш имконияти берилиши мумкин

 

    «2022-2023-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида» қарор лойиҳасида абитуриентларга бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратиш кўзда тутилмоқда.

 

Қарор лойиҳасида белгиланишича, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб:

 

  • молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгиланади;
  • давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
  • абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июнидан 15 июлига қадар (15 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;
  • бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июнидан 5 июлига қадар (5 июль куни ҳам) амалга оширилади;
  • тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика