1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

"Толибонʼʼ афғон аёлларига яна тақиқ қўйди

Бу сафарги тақиқ савдо-сотиқ билан боғлиқ.

"Толибонʼʼ афғон аёлларига яна тақиқ қўйди

 

"Толибон"нинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги аёлларга нисбатан чекловларни кучайтирди. Жумладан, аёлларга сотувчилар билан савдолашиш тақиқланди.

 

"Толибон"нинг айрим вилоятлардаги ахлоқ полицияси эркакларга хотинлари борасида тегишли буйруқ чиқарган. Улар аёллар сотувчилар билан савдолашганида, уларнинг овози бегона эркаклар томонидан эшитилиши ва бу “эркакларни йўлдан оздириши”ни даъво қилган.

 

Ахлоқ полицияси ўзларининг янги қонунларини амалга ошириш учун зўравонлик ва репрессияларни кучайтиргани айтилмоқда. Фуқаролар қонун ижроси юзасидан жиддий хавотир билдирган. "Толибон" аёллар қўлқоп кийиб, юзини тўлиқ беркитиши кераклигини таъкидлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика