Афғонистон бўйлаб наша (марихуана) етиштириш тақиқланди. Бу бўйича “Толибон” олий раҳбари Ҳибатуллоҳ Охундзода фармон имзолади. [https://twitter.com/Zabehulah_M33] Фармонга кўра, қонунбузарлар суд томонидан шариат қонунларига кўра жазоланади. Мазкур ҳужжат тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва расмий газетада эълон қилинади. Маълумот учун: Афғонистон дунёдаги энг йирик афюн ва наша ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Мамлакатда наша ишлаб чиқариш ҳажми тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. 2022 йил декабрь ойида Афғонистонда мамлакат бўйлаб кўкнори етиштириш тақиқланганди.