1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистонда зилзила оқибатида 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Зилзила эпицентри Кунар вилоятида қайд этилган, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Афғонистонда зилзила оқибатида 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистон шарқида 1 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган 6 магнитудали зилзила оғир оқибатларга олиб келди. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, табиий офат натижасида камида 622 киши ҳалок бўлиб, 1500 дан ортиқ одам жароҳатланган.

 

Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини маълум қилди. Зилзила эпицентри Кунар вилояти ҳудудида қайд этилган бўлиб, энг кўп талафот ҳам айнан шу ҳудудда кузатилмоқда. Вайронагарчиликлар сабабли айрим чекка қишлоқларга кириш қийналишган, уйали алоқа эса қисман узилган.

 

АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотига кўра, зилзила маркази Жалолобод шаҳри яқинида, ер остида 8 км чуқурликда жойлашган. Кучли силкинишлар Нангарҳор, Лағмон вилоятларида ҳам сезилган, Кобул ва қўшни Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва ҳудудларида ҳам ер қимирлашлари қайд этилган.

 

Толибон ҳаракати вакиллари қутқарув ишларини жадаллаштиришга чақирган. Қутқарувчилар қийин релъеф ва ёмон инфратузилма сабаб чекка ҳудудларга етиб боришда қийинчиликларга дуч келмоқда.

 

Мутаҳассислар бу зилзилани Афғонистонда сўнгги икки йил ичида қайд этилган энг кучлиларидан бири сифатида қайд этмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика