Азизи Садия Ўзбекистонда таълим оляпти, айни пайтда “Рақамли авлод қизлари—2024” республика танлови иштирокчиси. Ҳозирда у 14 нафар афғонистонлик қизлар билан ушбу танловнинг оффлайн машғулотларида иштирок этмоқда.
У ҳозиргача 3 та ўйин яратган. Шулардан бири ўзбек ва афғон тилларини ўргатишга қаратилган ўйин ҳисобланади.


