1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистоннинг бир неча ҳудудида интернет чеклаб қўйилди

Балх вилоятида оптик интернет тақиқланди, натижада давлат идоралари ва хусусий сектор Wi-Fi’дан узилди.

Афғонистоннинг бир неча ҳудудида интернет чеклаб қўйилди

“Толибон” ҳаракати раҳбари Ҳейбатуллоҳ Охунзода “ахлоқсизликнинг олдини олиш” мақсадида Афғонистоннинг Балх вилоятида оптик толали интернет хизматларини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда вилоят ҳукумати вакили Ҳожи Аттаулла Зайд маълум қилди, дея хабар бермоқда Associated Press.

 

Қайд этилишича, чекловлар оқибатида Балхдаги давлат идоралари, хусусий сектор ва турар-жойлар Wi-Fi тармоғидан узилган. Ҳозирда ҳудудда фақат мобил алоқа тармоқлари орқали интернетдан фойдаланиш мумкин.

 

Вилоят вакили эҳтиёжларни қондириш учун муқобил тармоқ ташкил этилиши режалаштирилаётганини билдирган. Бироқ чекловларнинг бошқа вилоятларга ҳам жорий этилиши масаласига аниқлик киритилмаган.

 

Шу билан бирга, Лондонда жойлашган Афғонистон халқаро нашри маълумотига кўра, Балхдан ташқари Қандаҳор, Урузгон, Ҳилманд ва Нимроз вилоятларида ҳам интернет хизматлари узилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика