Академик лицейларга ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги куни жорий йил 10 июль этиб белгиланди. Бу Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ амалга оширилди.
Академик лицейларга 2022/2023-ўқув йили учун ҳужжат топшириш истагида бўлганлар 10-июл соат 24:00 га қадар онлайн тарзда litsey.edu.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Маълумот ўрнида, академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар 10-июлга қадар электрон платформа орқали онлайн ариза ҳолатини текшириш ва ўзгартиришлар киритиш имкониятига эга бўлади.


