1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Акмал Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Президент бошчилигида ўтаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.

Акмал Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

 

Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.

 

Президент Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Махмудалиев номзодини тавсия этди.

 

Номзод ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режаларини тақдимот қилгач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Акмал Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

 

Йиғилиш давомида вилоятни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, туманлар ҳокимларининг режалари тингланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика