21 ноябрь куни “ЎзЛиДеП” раиси Актам Хаитов Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев қабулида бўлди.
Актам Хаитов президент Шавкат Мирзиёев номидан Илҳом Алиевни “Янги Озарбайжон” партиясининг 30 йиллиги билан табриклади ҳамда давлат раҳбарининг эзгу тилакларини етказди.
Ўз навбатида, Озарбайжон раҳбари табрик учун миннатдорлик билдириб, Шавкат Мирзиёевга ўзининг эзгу тилакларини етказишни сўради.


