Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақида актриса ва телебошловчи Мавлуда Аҳмедова ижтимоий тармоқда хабар қолдирди. Санъаткорнинг ўлими сабаби айтилмаган.
Маълум бўлишича, марҳумнинг жанозаси бугун, 15 январь куни соат 17:00 да Тошкент шаҳридаги Сергели даҳасида бўлиб ўтади.


