Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” клуби ёзда “Манчестер Юнайтед” марказий ҳимоячиси Рафаэл Варанни сотиб олишга энг кўп қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Саудия клуби 30 ёшли футболчига йилига 30 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Олдинроқ ОАВда Саудиянинг бошқа бир клуби "Ал-Наср" Варанга йилига 58 миллион евро маош таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум марказий ҳимоячи барча турнирларда 23 та ўйинда қатнашиб, битта гол урган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


