1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Алимент тўлашдан қочиб юрган қорақалпоғистонлик аёл Тошкентдан топилди

Унинг қарздорлиг 50 млн атрофида.

Алимент тўлашдан қочиб юрган қорақалпоғистонлик аёл Тошкентдан топилди

Алимент тўлашдан бўйин товлаб, қидирувда бўлган аёл Тошкент шаҳридаги чойхоналардан биридан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

 

Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувидаги суд буйруғига асосан аёл киши бўлган қарздор Р.Г.дан тўрт нафар фарзанди таъминоти учун қайнонаси А.Р фойдасига алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздор алимент пулларини тўлашдан қочиб юргани оқибатида унинг қарздорлиги 47 млн сўмдан ошиб кетган.

 

Шу сабабли унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

 

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида қарздор Р.Г. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги чойхоналарнинг биридан топилган. 

 

Шу муносабат билан қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судига юборилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика