Узбекистон
|
26 Ноябр 18:08
161
Узбекистон
|
26.11.2021, 18:08
161

Алишер Усмоновнинг компанияси "Капиталбанк" акцияларини сотиб олди

Ноябрь ойи бошида банкнинг 50 фоиз улуши Ойбек Турсуновга ўтган эди.

 

Алишер Усмоновга тегишли “USM Holding” компаниясининг шўъба корхонаси бўлган “Телекоминвест” “Kapitalbank”нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олди. Ушбу компаниянинг 49% улуши Алишер Усмоновга тегишли ҳисобланади.

 

Қайд этилишича, Алишер Усмоновга тегишли “Телекоминвест”  “Kapitalbank”нинг 65 миллион 973 минг 307 дона акциясини сотиб олган. Акцияларнинг умумий қиймати 215,3 миллиард сўмни ташкил этган.

 

Аввалроқ, Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига Алишер Усмоновнинг номзоди кўрсатилгани ҳамда Ислом тараққиёт банки ва Ааудия Арабистони Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга молиявий кўмак бериши ҳақида хабар берилганди.

Муножат Валиева