Январь ойида машҳур қишки курортлар жойлашган Франциянинг Ла Морте коммунасида ҳаво шу қадар иссиқ бўлдики, ҳатто сунъий қор ҳам вазиятни яхшилай олмади [https://t.me/rt_russian/144447]. Муассаса директорларининг сўзларига кўра, қорга таянган курорт узоқ вақтдан бери молиявий муаммога дуч келган. Ҳозирда Альп тоғларида чанғи мавсуми ярим аср олдингига нисбатан бир ойга қисқарди. Ташкилотчилар тоғ-чанғи базасини кўчириш, велосипед ва пиёда юриш йўналишларини кўпайтириш, қор ишлаб чиқариш учун сунъий кўл қуришни режалаштирмоқда.