1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Аляскада самолёт бедарак йўқолди

Унинг бортида 10 киши бўлган.

Аляскада самолёт бедарак йўқолди

Bering Air авиакомпаниясининг бортида ўн киши бўлган самолёти Аляска устидан учиб ўтаётганида бедарак йўқолди.

 

Қутқарувчилар Уналаклитадан Номга учаётган самолётни қидириш билан шуғулланмоқда. У билан алоқа 6 феврал куни маҳаллий вақт билан 16:00 ларда йўқолган.

 

Bering Air авиакомпаниясининг Cessna 208 Caravan самолёти соат 14:37 да ҳавога кўтарилган. Одатда у ердан Номгача бўлган парвоз бир соатни ташкил этади. Самолёт учишни бошлаганидан тахминан 40 дақиқа ўтиб, у билан алоқа узилган, ҳаво кемаси радарлардан йўқолиб қолган. Бу вақтда самолёт Нортон-Саунд кўрфази устидан учиб ўтаётган бўлган.

 

Самолёт бедарак йўқолганидан кейин у охирги маротаба қайд этилган жойга қутқарув самолёти юборилган, соҳилни қўриқлаш хизмати бўлинмалари кўрфаз соҳилларида қидирув ишларини бошлаган. Қор ва музли ёмғир туфайли кўрувчанлик ёмонлашган, шу боис қидирув ишлари қийинлашган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика