АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Принстон университети талабалари Фаластин учун очлик эълон қилишди.
“Биз Исроил қамалида азоб чекаётган миллионлаб фаластинликлар билан бирга эканлигимизни ифодалаш учун очлик эълон қилдик”, дейилади улар матбуотда эълон қилган баёнотда.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда Ғазо сектори очарчиликдан энг кўп азият чекаётган ҳудуд бўлиб турибди. Маҳаллий аҳоли ҳатто нон тайёрлаш учун унга муҳтож. Шунингдек, улар овқат пиширишда маҳсулот йўқлиги сабаб ўтлардан фойдаланишмоқда.


