1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Америкаликлар хитойлик хакерлар ҳужумига учради

Улар ҳатто сиёсатчиларни ҳам нишонга олган.

Америкаликлар хитойлик хакерлар ҳужумига учради

Ҳозирда 7 нафар Хитой фуқароси 14 йил давом этган киберҳужум кампаниясига алоқадорликда айбланмоқда. АҚШ Давлат департаменти ушбу шахслар ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар миқдорида мукофот эълон қилди.

 

АҚШ Адлия вазирлига кўра, кибержиноятчилар нафақат америкаликларни, балки бошқа бизнесменлар ва сиёсатчиларни ҳам нишонга олган. Улар томонидан юборилган 10 мингдан ортиқ "зарарли электрон почта хабарлари" турли ҳудудлардаги минглаб инсонларга таъсир қилган. АҚШ Адлия вазирлиги буни Хитой ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган" глобал хакерлик операцияси" дея таърифлаган.

 

Мазкур айбловлар Буюк Британия ҳукумати Хитойни мамлакат Сайлов комиссияси ва сиёсатчиларини нишонга олган "зарарли кибер кампаниялар" учун жавобгар эканликда айблаганидан кейин пайдо бўлди. Хитойнинг Лондондаги элчихонаси айбловни" уйдирма ва ғаразли туҳмат" деб атаган.

 

Янги Зеландия ҳукумати ҳам мамлакат парламенти Хитой томонидан қўллаб-қувватланадиган кибержиноятчилар нишонига айланганини маълум қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика