1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Амир Темур ҳақида мултфильм ишлаб чиқарилади

У режиссёр Одил Маҳамадов раҳбарлигида  яратилади.

Амир Темур ҳақида мултфильм ишлаб чиқарилади

 

 

Ўзбекистонда тарихий шахслар ҳақида мульфильмлар яратилади. Бу Кинематография агентлиги Ахборот хизмати томонидан маълум қилинди. 

 

Қайд этилишича, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази йирик лойиҳа — “Ренессанс” устида иш олиб бормоқда. Лойиҳада биринчи ва иккинчи ренессанс давридаги аждодлар ҳақида 30 та анимацион фильм ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Айни пайтда ижодий гуруҳ Амир Темур сиймосига бағишланган анимацион фильм устида ишламоқда.

 

Жамоага режиссёр Одил Маҳамадов раҳбарлик қилмоқда. Аниматорлар Зебо Саидазимова, Санобар Эркинова, Фирдавс Нўмонов, Моҳира Мирзаева. Сценарий муаллифи – Тўлқин Ҳайит, постановкачи рассом – Дониёр Абдувоситов.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика