Нидерландия пойтахтида янги супермаркет очилди. Унда товарларни бепул харид қилиш мумкин [https://t.me/lentadnya/70697]. Текин маҳсулотлар гигиена воситалари, озиқ-овқат ва маиший кимё буюмларини ўз ичига олади. У кам таъминланган оилаларга берилади. Шу билан бирга, махсулотларни олиб кетиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжат талаб этилмайди. Дўкон Fris деб аталади. Дўкондан маҳсулотларни бепул олиш учун хайрия ташкилотларининг лайф-коучларидан ёрдам олиш керак. Улар оғир ҳаётий вазиятлардан чиқиш, иш топиш ва имтиёзлар учун ҳужжат топширишга ёрдам беради.