1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда алиментдан яширинган ота “шифер” ортидан топилди

Ҳозирда унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Андижонда алиментдан яширинган ота “шифер” ортидан топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздордан ундирувчи фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган.

 

Бироқ ююро ходимлари томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан қарздор фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган ва алимент қарздорлиги 26 млн сўмга бориб етган.

 

Қарздорликни ундириш мақсадида бир неча маротаба қарздорнинг яшаш манзилига борилганда у ердан топилмаганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор фуқаро ўз ҳовлисининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида “шифер” ортига яширинган ҳолатда топилди.

 

Ҳозирда қарздорга нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика