Андижон шаҳридаги 5-мактабда кечикиб келган ўқувчи қизлар ўтириб-туриш машқи билан жазоланаётгани акс этган видео тарқалди. Манбага кўра, мактаб директори дарсга вақтида келмаган болаларни ҳар куни шундай жазолайди.
Воқеа юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдириб, ҳозирда ҳолат ўрганилаётнанини маълум қилди.
“Таълимдаги тартиб-қоидалардан четга чиқиб, ўқувчиларга нисбатан турли жазолаш усулларини қўллаш ҳамда болани оммавий изза қилиш унинг шаъни ва қадр-қимматини поймол этади — бу боланинг конституциявий ҳуқуқларини бузишдир. Бундай номақбул ҳаракатлар жавобсиз қолиши мумкин эмас”, дейилади муносабатда.


