1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда сохта банк ходими қўлга тушди

У фуқарога кредит ажратишни ваъда қилиб, ундан пул талаб қилган.

Андижонда сохта банк ходими қўлга тушди

Андижон шаҳрида ўзини банк ходим деб таништирган фирибгар ушланди.

 

Маълум бўлишича, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Х. фуқаро С.Р.га ўзини гўёки ТИФ “Миллий банк” Андижон вилояти филиали ходими деб таништириб, ушбу банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига 500 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб,  ушбу пуллар ҳисобидан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика