Кеча, 6 март куни Андижон вилоятининг Улуғнор туманида Spark ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳолат соат 22:50 ларда Улуғнор тумани “Обод” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-127 “Марғилон - Сойбўйи” автомобиль йўлида юз берган. 2000 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги Spark русумли автотранспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келиб, туман ЁХҲБ ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.


