Кеча, 29 июнь куни Марҳамат туманида 24 ёшли ҳайдовчи иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга кескин чиққан ва асосий йўлдан келаётган Matiz билан тўқнашган.
Шунда Matiz ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб рўпарадан келаётган Nexia ва Tracker машиналари билан тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Шунингдек тўрт транспорт воситаси ҳам техник шикастланган.


