1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ангренда 6 та машина ЙТҲга учради

ЙҲХБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Ангренда 6 та машина ЙТҲга учради

 

Бугун, 12 декабрь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

 

Ҳодиса соат 15:10 ларда Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон ва Андижон орқали–Ўш автомобиль йўлининг 184-километрида юз берган. 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Р.И. Isuzu русумли юк автомобилида ҳаракатланаётганда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган ва ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та Nexia ва 2 та Cobalt русумли автомашиналарга тўқнашган.

 

ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика