1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ангренда 9-синф бола 18 ёшли йигитни ўлдириб қўйди

Ҳолат юзасидан вилоят ММТБ расмий изоҳ берди.

Ангренда 9-синф бола 18 ёшли йигитни ўлдириб қўйди

20 март куни соат тунги соат 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси M.Д. 2006 йилда туғилган O.A. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашган.

 

O.A. ушбу жанжал натижасида олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси жамоаси ушбу кутилмаган воқеа натижасида вафот этган ўқувчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, мазкур ҳолат дарсдан ташқари, тунги вақтда содир бўлганлигини эслатиб ўтган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика