1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ангрендаги тирбандликка Қамчиқ довонида жорий этилган чеклов сабаб бўлди

Тошкент вилояти ЙҲХБ Ангрендаги тирбандлик бўйича муносабат билдирди.

Ангрендаги тирбандликка Қамчиқ довонида жорий этилган чеклов сабаб бўлди

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ангрен орқали водий ҳудудлари томон олиб борувчи йўлда йирик тирбандлик юзага келгани, ҳаракат деярли тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан расмий муносабат билдирилди.

 

Маълум қилинишича, 12–13 февраль кунлари Қамчиқ довони ҳудудида қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабабли автомобиль ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этилган. Кейинчалик ҳаракат тиклангач, А373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи қисмида транспорт оқими кескин ортгани боис тирбандлик юзага келган.

 

Ҳозирги вақтда юзага келган тирбандлик тўлиқ бартараф этилгани, автомобиль йўлида ҳаракат барқарорлашгани маълум қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика