Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага кузатиладиган аномал иссиқ ҳаво тўлқини якшанба ва душунба кунлари аномал совуқ билан ўрин алмашади.
4-5 февраль кунларининг республиканинг шимол ҳудудларидан ташқари да гўёки ёғинсиз илиқ баҳор ҳавоси кузатилади. жануб вилоятларда ҳаво ҳарорати максимумлари +20 +22 даража иссиқ бўлади.
Якшанба кунидан республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво масалалари кириб, республиканинг деярли барча ҳудудларида об-ҳавода кескин ўзгаришлар кузатилишига олиб келади.
Душанба куни эса республиканинг кўплаб ҳудудларида ёғаётган ёмғир қорга айланади. Шундай, икки кун ичида Ўзбекистон аҳолиси ҳам иссиқ, ҳам совуқ қорли об-ҳавога гувоҳ бўлишлари мумкин.


