«Тошшаҳарнур» ДУК маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабабли 20 июль кунидан бошлаб, Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчалари, тунги кўча ёритиш тизимларида чеклов жорий қилинмоқда.
Мутассадди ташкилот юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.


