Тожикистонда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча таълим муассасаларида 20 январга қадар қишки таътил муддати узайтирилди. Бу ҳақда республика таълим ва фан вазирлиги хабар қилди. [https://www.interfax.ru/world/880726] Мамлакатдаги барча таълим муассасаларида қишки таътил 1 январдан бошланган, бироқ совуқ мавсум бошланиши муносабати билан аввалига 16 январга қадар узайтирилган эди. Ҳозир Душанбеда ҳаво ҳарорати минус 7 даража. Прогнозларга кўра, бугун тунда ҳаво ҳарорати минус 15 даражагача совиши кутилмоқда.