1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни мағлуб этди

Ўйинда Абдуқодир Ҳусанов кичик жароҳат олди.

АПЛ. "Манчестер Сити"  "Ливерпул"ни мағлуб этди

 

 


Англия Премьер Лигасининг 25-туридан ўрин олган «Ливерпул» ва “Манчестер Сити” ўртасидаги марказий учрашув якунланди. Ливерпул шаҳридаги «Энфилд» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

 

Учрашувнинг биринчи бўлими кескин ва тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа бир нечта хавфли вазиятлар яратган бўлсада, танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

 

Иккинчи бўлим бошида ташаббус мезбонлар томонида бўлди. «Ливерпул» футболчилари бир неча бор гол уришга яқин келди, аммо дарвозабон ишончли ҳаракат қилди. 61-дақиқада эса “Манчестер Сити” сафида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов дарвозабон билан тўқнашув оқибатида жароҳат олди. Бош мураббий Пеп Гвардиола уни эҳтиёт чораси сифатида Рубен Диашга алмаштирди.

 

74-дақиқада мезбонлар ҳисобни очди — Доминик Собослаи аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг “Манчестер Сити” ҳисобни тенглаштириш учун босимни оширди. 84-дақиқада Эрлинг Ҳоланднинг узатмасидан кейин Бернарду Силва гол уриб, мувозанатни тиклади.

 

Баҳснинг сўнгги дақиқаларида эса меҳмонлар ғалабани илиб кетди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальти зарбасини Эрлинг Ҳоланд аниқ амалга ошириб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

 

Шу тариқа, “Манчестер Сити” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида 30 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. «Ливерпул» эса 39 очко билан олтинчи поғонада қолмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика