1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

АПЛда Лондон дербиси, Италиядаги интрига ва “Реал” учун яна бир синов

Дам олиш кунлари футбол мухлисларини қандай баҳслар кутмоқда?

АПЛда Лондон дербиси, Италиядаги интрига ва “Реал” учун яна бир синов

 

Тугаб бораётган ҳафта охирида бизни Европанинг топ жамоалари иштирокидаги бир қатор қизиқарли баҳслар кутиб турибди. Бугун эътиборингизга дам олиш кунлари ўтказилиши кутилаётган футбол учрашувлари ҳақида маълумот тақдим этамиз.

 

"Тоттенҳем" - "Челси"

 

"Челси" ҳозир ажойиб формада. Мареска жамоаси Премьер-лигада охирги марта октабр охирида мағлуб бўлган ва ҳозирда жамоа кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонди. "Тоттенҳем" учун эса мавсум бироз мураккаброқ кечмоқда. Сафарда "Сити" устидан ғалаба, "Фулҳем" билан дуранг ва "Борнмут"дан мағлубият. Лондон жамоасида жуда кўп жароҳатлар бор. Бироқ, "шпорлар" жорий мавсумда исталган фаворитни мағлуб этишлари мумкин.

 

"Аталанта" - "Милан"

 

Италия чемпионати турнир жадвали жуда ҳам зич жойлашган. Олтита жамоани биринчиликдаги жамоа билан бор-йўғи олти очко ажратиб турибди. Бироқ, бу "Милан"га тааллуқли эмас. "Қизил-қоралар" "Аталанта"га ютқазса, чемпионликдан умид узса ҳам бўлади.

 

"Эвертон" - "Ливерпул"

 

АПЛ турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Эвертон"ни мағлуб этиш осондек туюлади. Лекин, ҳаммаси бунчалик содда эмас. Биринчидан, жамоа бешта ўйиндан сўнг охирги турда ғалаба қозона олди. "Вулверхемптон" 4:0 ҳисобида мағлуб этилди. Иккинчидан, клуб бир неча йиллардан бери чемпионатда омон қолиш учун курашмоқда. Сўнгги учрашувларда "Эвертон" ҳамшаҳарларига имкониятни бой беришмаган.

 

"Наполи" - "Лацио"

 

Пайшанба куни "Лацио" Конте жамоасини ишончли тарзда Италия кубогидан чиқариб юборди – 3:1. Энди "Наполи"да реванш олиш имконияти бор. Жамоа биринчи ўринда қолиш учун ҳам ғалаба қозониши керак. Мазкур ўйин чемпионатда интригани янада кучайтириши мумкин. Шунингдек, неаполликларда мусобақадаги ўрнини янада мустаҳкамлаш олиши учун яхши имконият бор.

 

"Жирона" – "Реал Мадрид"

 

"Барселона" ўз рақибларига жуда кўп совғалар бердики, улардан фойдаланмаслик уят бўларди. Хўш, "Реал Мадрид" бундан қандай фойдалана олади? Аммо қолдирилган ўйинни ҳисобга олсак, тўрт очколик фарқ ҳали ҳам амалда. Бироқ, "Жирона" ҳозир яхши ўйин кўрсатмоқда. Жамоа сўнгги тўртта ўйинда 10 очко жамғарди.

 

“Манчестер Сити” — "Кристал Пелас"

 

“Манчестер Сити” ниҳоят жонланди. Жамоа қатор омадсизликлардан кейин, охирги турда “Ноттингем Форест”ни мағлуб этди (3:0). "Кристал Пелас"га қарши ўйин янада осонроқ бўлиши мумкин, чунки лондонликлар Премьер-лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Аммо жамоа мамлакат чемпионларига қараганда камроқ гол ўтказиб юборишган. Гвардиолага осон бўлмаслиги аниқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика