1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

App Store дўконида янги ижтимоий тармоқ пайдо бўлди

Locket иловаси тез оммалашиб бормоқда.

App Store дўконида янги ижтимоий тармоқ пайдо бўлди

Дунёнинг етакчи App Store дўконида минимал функционалликка эга янги Locket иловаси пайдо бўлди, унда асосий эътибор телефоннинг асосий экранидаги виджет ойнасида кўрсатилган контентга қаратилган. Бу ҳақда TechCrunch нашри хабар берди. 

 

Лойиҳа муаллифи Калифорния университети битирувчиси Метт Моссдир. У буни 2021 йилнинг ёзида севган қизнинг туғилган кунига совға сифатида ўйлаб топди. Кузда у бошқа жойга ўқишга кетди ва улар телефон иш столидаги фотосуратлар ёрдамида алоқада бўлишга қарор қилишди.

Уларнинг дўстларига бу ғоя ёқди ва Мосс бу хизматни App Store дўконига жойлаштириш орқали ҳамма учун очиқ қилишга қарор қилди.

 

Илова 1 январда ишга туширилди ва жуда машҳур бўлди. Чиқарилган кундан бошлаб икки ҳафта ичида бутун дунё бўйлаб икки миллиондан ортиқ фойдаланувчилар ушбу хизматда рўйхатдан ўтишди.

 

Қайд этилишича, рўйхатдан ўтишда телефон рақамини кўрсатиш, контактлар рўйхати ва камерага киришга рухсат бериш кифоя. Шундан сўнг, хизмат фойдаланувчи ўзи тез-тез мулоқот қиладиган одамларга ҳаволаларни юборишни таклиф қилади. Instagram'дан фарқли ўлароқ, Locket'да одатий маънода тасма йўқ: барча фотосуратлар виджетда кўрсатилади ва ўнлаб дўстлар ўрнига контактлар рўйхатидан фақат беш кишини қўшиш мумкин.

 

Медиa галереядан фотосуратларни юклаб бўлмайди, фильтрлар ёки статистика ҳам мавжуд эмас.

Мосс келажакда хизматнинг функционаллиги кенгайишини истисно қилмайди, масалан, таҳрирлаш воситалари пайдо бўлади ёки дўстлар сони чегараси ортади.

 

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика