Маълум қилинишича, «Титан» лойиҳаси сўнгги бир неча ой давомида ноаниқ ҳолатда қолмоқда, чунки Apple раҳбарлари руль ва педалларсиз тўлиқ ўз-ўзини бошқарадиган автомобиль ҳақидаги тасаввурларини мавжуд технологиялар ёрдамида амалга ошириш мумкин деган хулосага келган.
Шу муносабат билан компания лойиҳани тўғрилашга қарор қилди ва энди автомобиль йўлларида тўлиқ автоном ҳаракатланиш имкониятига эга, руль ва педаллар билан камроқ автоном автомобиль яратишни режалаштирмоқда, дея хабар беради манбалар.
Автомобиль ҳайдовчиси катта йўлда ҳаракатланаётганда, масалан, кино томоша қилиш ёки ўйин ўйнаш вақтида ўз ишлари билан шуғулланиши ва шаҳар кўчаларига яқинлашганда ёки об-ҳаво ёмонлашганда қўлда бошқаришга ўтиш учун олдиндан билдиришнома олиши кутилмоқда.


