1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат / 
  4. Ақилбек Жапаров Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди

12:01 / 27.04.2023

767

Ақилбек Жапаров Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди

Ақилбек Жапаров Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди

Унда Ўзбекистон-Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорлигига оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.

 

Тошкент инвестиция форуми дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди.

 

Ўзбекистон-Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорлигига оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.

 

Икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражаси мамнуният билан қайд этилди. Жадал мулоқотлар давом эттирилмоқда, муҳим иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

 

Яқинда Ўш шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги театрнинг янгиланган биноси тантанали очилди, Қўқон шаҳрида эса спортчиларнинг спартакиадаси муваффақиятли ўтказилди. Ҳудудлар форуми ва Авлодлар учрашувини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари автомобилсозлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, пойтахтларда савдо уйларини очиш бўйича кооперация лойиҳаларини тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика