1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Ғазони ҳашаматли курортга айлантириш режасини ишлаб чиқмоқда

20 йилга мўлжалланган 112 млрд долларлик лойиҳа Ғазо секторини тубдан ўзгартиришни кўзда тутади.

АҚШ Ғазони ҳашаматли курортга айлантириш режасини ишлаб чиқмоқда

 

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Доналд Трамп маъмурияти Ғазо сектори учун “Қуёш чиқиши” (Sunrise) деб номланган кенг кўламли стратегик режани ишлаб чиққан. 20 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа қиймати 112,1 миллиард долларга баҳоланмоқда ва ҳудудни тўлиқ қайта қуришни назарда тутади.

 

Нашрга кўра, мазкур ташаббус Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда махсус вакил Стив Уиткофф қарашлари асосида шакллантирилган. Режага биноан, Ғазо сектори келажакда юқори технологияли, ҳашаматли курорт-мегаполисга айланиши керак. Лойиҳа тўрт босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, ишлар ҳудудни миналардан тозалашдан бошланади ва замонавий транспорт марказлари ҳамда янги шаҳарлар барпо этиш билан якунланади.

 

Шу билан бирга, мақолада лойиҳани молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилмаган. Қайта қуриш жараёнида Ғазо аҳолиси, хусусан, фаластинликлар қаерда яшаши масаласи ҳам очиқ қолмоқда. Бу жиҳатлар режа атрофида муҳим саволларни келтириб чиқармоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика