1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Жанубий Кореяни ядро қуроли ёрдамида ҳимоя қилишга тайёр

Америка мудофаа вазири кореялик ҳамкасби билан учрашув ўтказди.

АҚШ Жанубий Кореяни ядро қуроли ёрдамида ҳимоя қилишга тайёр

 

Қўшма Штатлар Жанубий Кореяни ҳимоя қилиш учун оддий ва ядровий қуролларни қўллаш мажбуриятини олади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин Сеулда Жанубий Корея миллий мудофаа вазири Ли Жонг Соп билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди

 

АҚШ мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, 2022 йилда КХДР “мисли кўрилмаган” провокацияларни амалга оширган. Томонларнинг фикрича, АҚШ Жанубий Корея билан бирга минтақадаги вазиятни беқарорлаштирадиган бу “хавфли ҳаракатлар”ни қоралайди.

 

Остиннинг таъкидлашича, Жанубий Кореяда 28,5 минг америкалик ҳарбий хизмат қилмоқда, бу АҚШнинг хориждаги энг йирик ҳарбий контингентларидан бири.

 

"Бу бизнинг Корея ярим оролида тинчликни сақлашга содиқ эканлигимиздан далолат беради. Ўтган бир йил давомида мамлакатларимиз ҳамкорликни чуқурлаштиришда сезиларли муваффақиятларга эришди", — дея қўшимча қилди Пентагон раҳбари.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика