Қўшма Штатлар Жиддадаги Украина Тинчлик формуласини амалга ошириш бўйича саммит самарали бўлди, деб ҳисоблайди.
"Биз самарали музокараларни ҳис қилдик", — деди Миллер.
Саммитда Америка томонидан АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан иштирок этган.
“Биз бир қатор давлатлардан Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сақлаб қолиш ҳақидаги қарашларини тўғридан-тўғри эшитдик ва буни самарали деб биламиз”, — деди расмий вакил.
У, айниқса, Хитой томонининг учрашувда иштирок этишини ижобий баҳолади.


