1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

АҚШ кўмагида зилзилаларни аниқловчи станция очилди

Бу борадаги тайёргарлик ишлари қарийб 2,5 йил давомида амалга оширилгани айтилмоқда.

АҚШ кўмагида зилзилаларни аниқловчи станция очилди

 

Жиззах шаҳри яқинидаги Қорасай қишлоғида Сан-Диегодаги Калифорния университети (UCSD) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика Сейсмологик прогноз мониторинги маркази томонидан ўрнатилган янги замонавий сейсмик станциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар берди

 

Бу борадаги тайёргарлик ишлари қарийб 2,5 йил давомида амалга оширилди.

 

Дунё бўйлаб 150 дан ортиқ станциялардан иборат АҚШ глобал сейсмик тармоғининг бир қисми сифатида ушбу станция АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилади. У АҚШ Миллий Фан Жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланади ва UCSD Халқаро Акселерометрни жойлаштириш дастури орқали маҳаллий ходимлар учун техник хизмат кўрсатиш ва тренингдан ўтади.

 

Ушбу станция томонидан тўпланган маълумотлар бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар, жумладан, олимлар, муҳандислар, талабалар ва кенг жамоатчиликка веб-сайт орқали мавжуд бўлади.

 

Қайд этилишича, станция Ўзбекистон ва Марказий Осиёда жаҳон сейсмик фаоллигини яхшироқ тушунишга кўмаклашиш мақсадида яратилган.

 

Станциядан олинган маълумотлар зилзилалар жойини аниқлаш ва улар келтириб чиқарадиган хавфларни камайтириш учун ишлатилиши мумкин, бу эса жамоат хавфсизлиги ва фундаментал фан учун муҳимдир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика