АҚШ ҳукумати 9 мингга яқин ноқонуний муҳожирни Кубадаги Гвантанамо ҳарбий базасида жойлашган махсус сақлаш марказига жўнатиш бўйича жараённи бошлади. Уларга Украина фуқаролари ҳам киради.
АҚШ расмийларининг баёнотига кўра, бу қарор чегарада ноқонуний миграция оқимининг кучайиши ва мавжуд марказларда жой етишмаслиги сабабли қабул қилинган. Гвантанамодаги марказ вақтинча ушлаб туриш жойи сифатида фойдаланилади, аммо у аввалдан асосан терроризмда гумон қилинган шахсларни сақлаш билан машҳур.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу қарорни кескин танқид қилиб, фуқаровий шахсларнинг ҳарбий базага юборилиши халқаро меъёрларга зид эканини таъкидламоқда.
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти бу чора фақат вақтинча эканини, барча муҳожирлар қонуний тартибда текширувдан ўтказилиши ва кейинчалик уларнинг тақдири суд қарорига биноан ҳал этилишини маълум қилди.


