
Миссия 31 август куни якунлаши белгиланган. Ҳозир Афғонистонда эвакуация қилиниши керак бўлган 10-15 мингга яқин америкалик бор. Шунингдек, Қўшма Штатлар 65 мингга яқин афғонларни олиб чиқишни режалаштирилмоқда. Президент Жо Байденга кўра, ҳозирда толиблар америкаликларни мамлакатдан олиб чиқиш учун ёрдам беришда ҳамкорлик қилмоқда, бироқ АҚШ билан боғлиқ афғон фуқароларини эвакуация қилишда қийинчиликлар мавжуд.
Ўз навбатида, Пентагон америкаликларни аэропортга олиб боришда муаммолар борлигини билдирди.
Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортда АҚШ армиясининг 5 мингга яқин шахсий таркиби бор.
АҚШ ҳарбийлари объектни қўриқлаб, чет элликлар ва афғон фуқароларини эвакуация қилишни назорат қилмоқда. Операцияда 80 га яқин ҳарбий транспорт самолёти иштирок этяпти. Пентагон маълумотларига кўра, бу самолётлар ҳар куни мамлакатдан 5 дан 9 минггача одамни олиб кетиши мумкин.
Насиба Тўхтаева


