1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ разведкаси Ухан лабораториясидаги 22 минг вирус ҳақидаги генетик маълумотларни қўлга киритди

Америка разведка хизмати Хитойнинг Ухан вирусология институти лабораториясида ўрганилаётган вируслар ҳақидаги генетик маълумотларни қўлга киритди.

АҚШ разведкаси Ухан лабораториясидаги 22 минг вирус ҳақидаги генетик маълумотларни қўлга киритди

 

Таъкидланишича, АҚШ разведкаси Ухан лабораториясидаги 22 минг вирус ҳақидаги маълумотларга эга бўлган ва уларни ўргана бошлаган. Разведка ходимлари бу маълумотларни Хитой тадқиқот институти серверларини бузиш орқали олингани тахмин қилинмоқда.

 

Қайд этилишича, олинган маълумотлар АҚШ Энергетика вазирлиги лабораторияларида ўрганилади ва таҳлил қилинади. Лекин бу ишни якунлаш ва натижаларни маълум қилиш муддати аниқ эмас.

 

Хабарларга кўра, вирус ҳақидаги маълумотларни ўрганиш, ёзувлар хитой тилида бўлгани учун мураккаблашади ва расмийлар бу тилни яхши биладиган ишончли мутахассисларни топишлари керак бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Вакиллар палатаси аъзолари коронавируснинг келиб чиқиши бўйича тергов тафсилотларини эълон қилди. Ушбу хулосага кўра, “CОВИД-19” Ухан вирусология институтидан 2019 йил 12 сентябргача бўлган муддатда чиқиб кетган.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика