АҚШ гуманитар инқироздан азият чекаётган Судан ва қўшни давлатларга 245 миллион доллар қўшимча ёрдам кўрсатишини эълон қилди.
Ёрдамни Судан, Чад, Миср, Жанубий Судан ва Марказий Африка Республикаси олади.
Маблағлар ички кўчирилганлар, қочқинлар ва можародан жабр кўрган бошқа одамларга тиббий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат ва сув билан таъминлаш учун сарфланади.
2023-Молия йилида ушбу мамлакатларни молиялаштириш учун ажратилган маблағ жами 880 миллион долларни ташкил қилади.


