АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди, унинг умумий ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил этади.
Ёрдам пакети тўртта NASAMS зенит-ракета тизимлари ва уларга ўқ-дорилар, 152 миллиметрли артиллерия снарядлари, TOW танкка қарши ракеталар, юқори аниқликдаги авиация ўқ-дорилари, Phoenix Ghost ва Switchblade учувчисиз учиш аппаратлари, шунингдек, дронлар ва электрон урушларга қарши воситаларни ўз ичига олади, дея хабар берди Америка Мудофаа вазирлиги.
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украина учун 150 та ёнилғи қуйиш қурилмаси, 115 та техникани тортиш ва ташиш учун тактик машина, техникани эвакуация қилиш учун 50 та тактик машина, портлар ва бандаргоҳларни ҳимоя қилиш ва миналардан тозалаш учун ускуналар, шунингдек, тактик хавфсиз алоқа тизимларини сотиб олади.
Янги ёрдам пакети «Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси» (USAI) орқали тақдим этилмоқда, у асбоб-ускуналар ва қуролларни АҚШ армияси арсеналларидан олиб чиқишни эмас, балки уларни саноатдан сотиб олишни назарда тутади.


