1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

АҚШ ва Мексика чегарасида юздан ортиқ мигрант жазирама сабаб вафот этди

2020 йилда 9 та жасад топилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 10 тани ташкил этган.

АҚШ ва Мексика чегарасида юздан ортиқ мигрант жазирама сабаб вафот этди

 

АҚШ ва Мексика чегарасида 2024 йилда 108 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Деярли барча ўлимлар жазирама туфайли юз берган. Маълумотларга кўра, сўнгги икки йил ичида АҚШ ва Мексика чегараси яқинидаги Ню-Мексикода беш йил олдингига нисбатан ўн баравар кўп муҳожир вафот этган.

 

2024 йилнинг дастлабки саккиз ойи давомида 108 нафар марҳумнинг жасади Эл-Пасодан 16 километргача бўлган масофада топилган. Бундан аввалги йилда тахминан 113 нафар муҳожирнинг жасади штатнинг Мексика билан чегараси яқинида аниқланган. 2020 йилда 9 та жасад топилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 10 тани ташкил этган. Айнан шу ҳудудда нега кўп одам ҳалок бўлаётгани номаълум. Кўпчилик мутахассислар бунинг сабабини контрабандачилар муҳожирларга экстремал ёз ҳароратида хавфли бўлиши мумкин бўлган йўналишларни таклиф қилаётгани билан изоҳламоқда.

 

Марказий Осиё давлатларидан 2023 йилда 50 мингдан ортиқ одам АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтганди. Ҳозирда камида минтақа давлатларининг 40 минг фуқароси АҚШнинг бошпана бериш бўйича суд жараёнини кутмоқда. Улардан 17 минг нафари Ўзбекистон, 7 минг нафари Қирғизистон, 3 минг нафари Тожикистон, 2,7 минг нафари Қозоғистон, 2 минг нафари Туркманистон фуқароларидир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика