1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда 43 йил ноҳақ қамоқда ўтирган эркак оқланди

Ҳиндистонлик эркак айбсиз деб топилди, аммо АҚШ уни депортация қилишни режалаштирмоқда.

АҚШда 43 йил ноҳақ қамоқда ўтирган эркак оқланди

АҚШда 43 йил давомида ноҳақ равишда қамоқда сақланган Субраманиям Ведам исмли эркак ниҳоят озодликка чиқди. У 1980 йилда содир этилган қотиллик иши бўйича айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум этилган эди.

 

Орадан 40 йил ўтган сўнг янги далиллар ва ДНК таҳлиллари Ведамнинг бегуноҳлигини тасдиқлади. Суд уни оқланди деб топган бўлса-да, эркак озодликка чиқиши биланоқ АҚШнинг Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Энди уни Ҳиндистонга депортация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

Ведам гўдаклигидан АҚШда яшаб келган, шу ерда ўсган ва доимий резидент мақомига эга бўлган. Унинг адвокати Ава Бенач бу ҳолатни “одамни бутун умр адолатсизликка дучор қилиб, энди яна ҳаётини бузиш уринишидир”, деб баҳолади.

 

1980 йилда 19 ёшли талаба Том Кинсернинг ўлдирилганлиги учун айбланган Ведам қамоқ жазосини ўтаётган пайтда ҳам ўзини бегуноҳ деб эълон қилиб келган. Энди эса у 43 йиллик адолатсизликдан кейин ҳам озод ҳаётга қайта киришиш учун курашмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика