1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда айрим хорижликлар учун визалар депозит асосида берилиши мумкин

Виза муддати тугаганидан сўнг мамлакатда қолиб кетиш ҳолатларини камайтириш учун янги тажриба дастури ишга тушди.

АҚШда айрим хорижликлар учун визалар депозит асосида берилиши мумкин

АҚШ Давлат департаменти хорижий фуқаролар учун визаларни бериш жараёнида депозит гарови асосида янги пилот дастур бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда расмий баёнотга таянилган ҳолда хорижий ОАВлар хабар бермоқда.

 

Дастур фақатгина B-1 (ишбилармонлик) ва B-2 (сайёҳлик) визалари тоифасига тааллуқли бўлиб, у визаси муддати тугаганидан кейин АҚШда қолиб кетиш ҳолатлари кўп учрайдиган давлатлар фуқароларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Ушбу механизмга кўра, виза аризачилари АҚШга киришдан олдин 15 минг долларгача нақд гаров пулини тўлайди. Шахс АҚШдан белгиланган муддатда чиқиб кетган тақдирда, гаров маблағи тўлиқ қайтарилади.

 

Мазкур тажриба дастурининг асосий мақсади — иммиграция тартиб-қоидаларининг бузилиши олдини олиш ва визанинг суиистеъмол қилинишига қарши курашишдан иборат.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика