1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда Илон Маскнинг обрўси кескин пасаймоқда

Сўровларга кўра, америкаликларнинг ярми ундан норози.

АҚШда Илон Маскнинг обрўси кескин пасаймоқда

 

Сўнгги ижтимоий сўров натижаларига кўра, Тесла ва СпасеХ асосчиси Илон Маск АҚШ фуқаролари орасида тобора оммавий қўллаб-қувватловдан маҳрум бўлмоқда. Нате Силвер бошчилигидаги Силвер Бульварин статистик нашрининг маълумотларига кўра, америкаликларнинг 53,5 фоизи Илон Маск ҳақида салбий фикрда, ижобий муносабат билдирганлар эса 39,6 фоизни ташкил этмоқда.

 

2024 йил бошида у ҳақда салбий фикр билдирганлар атиги 38 фоиз эди. Бироқ кейинги ойлар давомида бу кўрсаткич кескин ошди. Бунга сабаб сифатида Маскнинг АҚШ президенти Доналд Трампнинг иккинчи президентлик кампаниясини фаол қўллаб-қувватлагани, ҳатто сайловчиларни пул билан рағбатлантиргани, шунингдек, Department of Government Efficiency (DOGE) номли янги ҳукумат агентлиги орқали кўплаб федерал идораларда қисқартиришлар амалга оширгани кўрсатилмоқда.

 

DOGE агентлиги орқали Маск ва унинг ҳамкорлари АҚШ Молия вазирлиги, Ички даромадлар хизмати (IRS) ва Ижтимоий таъминот маъмурияти каби муҳим тизимларга киришга уринган.

 

Маскнинг машҳурлик рейтинги пасайгани Fox News, Politico ва Axios каби йирик оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам қайд этилган.

 

Бундай нохуш кайфият сиёсий натижаларга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Висконсин штатида Маск консерватив Олий суд номзодини қўллаб-қувватлаш учун яна пул эвазига овоз тўплаш усулидан фойдаланди. Аммо сўровлар натижасига кўра, штат сайловчиларининг ярми бу аралашувдан норози бўлган ва ҳар учинчи сайловчи айнан шу сабабли консерватив номзодга овоз бермаслигини билдирган.

 

Натижада Висконсин штатидаги сайловда демократлар қўллаб-қувватлаган номзод Сюзен Кроуфорд ғалаба қозонди. У рақибини 10 фоизлик фарқ билан ортда қолдирди. Шу тариқа, Висконсин Олий судидаги либерал қанот 4–3 ҳисобидаги устунликни сақлаб қолди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика